Навигация
Telegram kanalimiz

Опросы
Savol-Javoblar

Оцените работу движка

Реклама
Reklama

У нас нашли
Natijalar

1 Mehmon hozir saytda
ULARDAN:
Mehmon:1

Туманда карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича назорат ўтказилмоқда

  • 3-04-2020, 07:09
  • |
  • Просмотров:136
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган карантин даврида қатъий чекловлар, чора-тадбирлар ўрнатилди. Қатъий карантин ўрнатилган дастлабки кунларда оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали аҳолига батафсил тушунчалар берилди. Шу баробарида бундай шароитда карантинга олинган, оғир аҳволга тушиб қолган ва эҳтиёжманд оилаларнинг оғирини енгил қилишга кўплаб саховатпеша тадбиркорлар, масъул мутасаддилар жиддий эътибор қаратишди.
Ҳозирги синовли кунларда савоб амаллар қилиниши қаторида, афсуски, юртимизда жорий қилинган карантин қоидаларини бузаётганлар, карантин тартибига амал қилмаётганлар ҳам учраб турибди. Aлбатта, бундай ҳолатлар учун қатъий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шунга мувофиқ тартибни бузган фуқароларга нисбатан жазо чоралари қўлланила бошлади.

Коронавирус панемиясига қарши курашиш кетаётган айни даврда белгиланган карантин қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, туман Давлат солиқ идораси ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қўриқлаш бошқармасига қарашли 1-Алоҳида отряди  мунтазам равишда аҳоли ўртасида карантин қоидаларига амал қилинишига доир тарғибот ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Тарғибот тадбирларида фуқароларга карантин тартибларига амал қилиш зарурлиги, карантин қоидаларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик тартиби тушунтирилиб, бу каби ҳолатларни юзага келтираётган фуқароларга огоҳлантиришлар берилмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан карантин қоидаларини менсимаслик ёки уни бузганлик учун кўриладиган чоралар қатъийлаштирилди. Давлатимизда “Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганда жавобгарлик кучайиши тўғрисида” қонун жорий этилди. Қонунга кўра карантин қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилди ва жарималар миқдори бир неча баробарга оширилди.

Шунингдек, фуқароларнинг содир этган хатти-ҳаракати натижасида келиб чиққан ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг оғирлигига қараб, қонунчиликда бундай қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Хусусан, агар шахснинг карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима (1 млн. 115 минг сўм) солишга сабаб бўлади. Инобатга олиш керакки, фуқароларнинг тиббиёт ниқобларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслиги ҳам мазкур нормага асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.

Туманимизда олиб борилаётган тарғибот тадбирларида инсонлар жамоат жойларида ниқобсиз юрмасликка, ёш болаларни кўчага олиб чиқмасликка, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликка, гавжумлашмасликка чақирилмоқда.

Aчинарлиси шуки, туманимизда карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундай ҳолатларни бартараф қилиш ва олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари давомида кўчада, бозор ҳудудида ниқобсиз юрган, автоуловларда одамлар ташиётган, карантин қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан дўконларини очиб, савдо қилаётган фуқароларга огоҳлантиришлар берилди. Тадбиркорлар томонидан ишлатилаётган обьектлар вақтинчалик ёпиб қўйилди.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш жоизки, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 22 286 та ҳолат аниқланган. Шундан вилоятлар кесимида Қорақалпоғистон Pеспубликасига тегишли қоидабузарликлар 784 та ҳолатни ташкил қилади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир. Азиз юртдошлар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилиниб, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.
Манба:Amunews.uz 
0Комментариев

Добавить комментарий

Имя:*
E-Mail:*
Комментарий:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив