Навигация
Telegram kanalimiz

Опросы
Savol-Javoblar

Оцените работу движка

Реклама
Reklama

У нас нашли
Natijalar

1 Mehmon hozir saytda
ULARDAN:
Mehmon:1

Солиқ тизимидаги янгиликлар ҳамда ўзгаришларга бағишланган тадбир ўтказилди

  • 7-04-2020, 05:45
  • |
  • Просмотров:53
Юртимизда солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш юзасидан самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳамда ишбилармонлик, инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Кодексда мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритаётганларнинг қонуний ишлаши учун шарт-шароит яратишга хизмат қиладиган нормалар ўз аксини топди. Бундан кўзланган мақсад фуқаролар солиқдан қочиш эмас, балки уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлишига эришишдир. Aйнан ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда янги солиқ тизимини яратишнинг асосий ғояси тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик каби асосий принципларга асосланди.

Мамлакатимизда янгиланаётган солиқ тизимини, солиқ ислоҳотларини аҳолига етказиш мақсадида қатор тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда. Туманимизда ҳам бу бўйича тегишли чоралар кўрилиб, тадбиркорлар ўртасида мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 29 февралида Ойбек номли маҳаллада  жойлашган “Жайҳун-Аму-мебель” масъулияти чекланган жамиятига қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида тадбиркорларга солиқ соҳасидаги янгиликлар ҳақида батафсил тушунча бериш мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одилбек Aширбоев, инспекциянинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шўъба бошлиғи Марат Қозиев иштирок этдилар. Мутасаддилар барча тадбиркорларга бугунги кунда давлатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсатидаги янгиликлар ва ўзгаришлар, тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса машиналари билан жиҳозланиш тартиби тўғрисида тушунча бериб, бу бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар.

Таъкидланганидек, мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда ахборот технологиялари воситасида истеъмолчилар, тадбиркорлик субьектлари ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Солиқ тизими соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрда “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Мазкур Фармон савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, унинг ҳажмини кескин ошириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот-технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишни кўзда тутган ҳолда қабул қилинган эди. Унга кўра 2020 йил 1 августдан ўтган йил якунлари бўйича йиллик тушуми беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари, 2021 йил 1 январдан ўтган йил якунлари бўйича йиллик юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машиналари, ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтказилиши белгиланди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йили 23 ноябрдаги “Онлайн назорат-касса” тизимининг қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Давлат солиқ қўмитасининг тегишли қарорларига асосан 3 та онлайн назорат-касса машиналари ва 1 та виртуал касса Давлат реестрига киритилди.

Тадбирда мана шу масалалар бўйича батафсил тушунча берган масъулларга тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва янада кўпроқ маълумотга эга бўлдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.
Манба: Amunews.uz 
0Комментариев

Добавить комментарий

Имя:*
E-Mail:*
Комментарий:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив