Навигация
Telegram kanalimiz

Опросы
Savol-Javoblar

Оцените работу движка

Реклама
Reklama

У нас нашли
Natijalar

1 Mehmon hozir saytda
ULARDAN:
Mehmon:1

БИPДАМ БЎЛАЙЛИ

  • 7-04-2020, 05:50
  • |
  • Просмотров:49
Бутун дунё ҳамжамияти қаттиқ ташвишда эканлиги, коронавирус пандемияси билан касалланганлар сони кескин кўпайиб кетаётганлиги ҳар биримизга маълум.

Кейинги кунларда мамлакатимизда коронавирус юқтирган кишилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Энг ёмони, касалликнинг яширин даври 10-12 кунни ташкил қилиб, инсон ўзини соғлом сезаркан ва касаллик аломатлари бу даврда сезилмас экан. Бу даврда улар бошқа инсонлар билан мулоқотга киришадилар, демак, касаллик вируси бошқа соғлом инсонларга юқишда давом этаверади.

Оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда касаллик ва унинг тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича мутахассислар жон куйдиришаётир, Соғлиқни сайлаш вазирлиги томонидан ҳар куни халқимизга зарур тавсиялар берилмоқда.
Лекин минг афсуски, бепарволик ва лоқайдлик қон-қонимизга сингиб кетганми, юртдошларимиз негадир бу тавсияларга эътиборсизлик билан қарашмоқда.

Оддийгина мисол, “Манғит Деҳқон бозори” ҳудудида одам кўп, иши бор ҳам, иши йўқ ҳам юрибди бозорда. Ўзаро гаплашиб турганлар, бири-бирига қучоқ очаётганлар ҳам бор.

Ҳукумат ўқувчиларни ҳимоя қилайлик, деб уларга таътил берди, лекин бозорда мактаб ёшидаги болаларини эргаштириб юрган ота-оналарни ҳам учратдим.

Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши фаоллари, тадбиркорлар, депутатлар хайрия қилмоқдалар, бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, ниқоблар тарқатмоқдалар. Бу нарса элнинг оғзибирчилигини, яхшилар кўплигини кўрсатади. Лекин баъзан тарқатилган маҳсулотлар ўзининг ҳақиқий эгаларига берилмаяпти. Бозорга келган олмоқда, ҳақиқий муҳтожга эса йўқ!

Бир-икки марта спорт майдончасида футбол ўйнаётган болаларни, боғча ёшидаги велосипед ҳайдаб юрган болачаларни уйига жўнатиб юбордим. Тавба, дейман, бу болаларнинг ота-оналари бугунги вазиятдан бехабармилар? Ахир бу ҳукуматнинг талабига ва халққа ҳурматсизлик эмасми? Ҳукумат ким учун “Уйда қолинг!” деяпти? Албатта, биз – халқ соғлиги учун-ку!

Кўпчилик инсонлар ниқобларнинг қанча вақт ишлатилишини ҳам билмайдилар. Баъзан кир-чир ниқоблар тақиб олганларни кўриб қоламиз.

Ўқувчилар учун 1 апрелдан онлайн дарслар бошланди. Ўқитувчилар, синф раҳбарлари телеграм каналида гуруҳлар очиб, саволлар ташлаб, ўқувчиларнинг билимини баҳолашмоқда. Тушунмаган саволлар ўқитувчи ёрдамида ечилмоқда. Бу ўринда баъзи ота-оналар фарзандларига кўмаклашмоқда, ҳамкорлик қилишмоқда. Лекин беэътибор, лоқайд ота-онларнинг мавжудлиги, фарзанди учун шароит яратиб бермаётганлиги бизни ранжитади.

Мен бу фикрларим билан бировни ёмонламоқчи, ё ранжитмоқчи эмасман-у лекин бозордаги сотувчи аёллар доимий ниқобда эмаслиги, биров яқинлашса тақиб, кетгач, ечиб қўяётгани, сотувчиларнинг бирортасида резина қўлқоп йўқлиги жуда ачинарли.
Президентимиз Ўзбекистон халқига яна бир марта мурожаат қилдилар. Мурожаатда ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслиги, муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам берилиши, тадбиркорларга, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида енгиллик берилишини таъкидлаб ўтдилар. Халқимиздан уйдан чиқмай ўтириш, карантин қоидаларига риоя қилиш талаб қилинмоқда. Мурожаатда қайд этилган вазифалар ҳар бир инсоннинг бугунги асосий вазифаси бўлиши керак.

Шу ўринда Мурожаатда таъкидланганидай, кунни-кунга, тунни-тунга улаб, фидойиларча меҳнат қилаётган шифокорларимизга таҳсинлар айтса арзийди.

Коронавирусни енгиш ўз қўлимизда. Агар санитария-гигиена талабларига риоя қилсак, карантин қоидаларини тўлиқ бажарсак, бир-биримизни маънавий қўллаб-қувватласак, албатта, бу тилсиз ёвни енгамиз. Бирдам бўлайлик, бепарволик, лоқайдликни ташлаб, ҳар бир ҳодисага онгли муносабатда бўлайлик!

С.ХЎЖАМУPОДОВА,
Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати.
Манба: Amunews.uz 
0Комментариев

Добавить комментарий

Имя:*
E-Mail:*
Комментарий:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив