Навигация
Telegram kanalimiz

Опросы
Savol-Javoblar

Оцените работу движка

Реклама
Reklama

У нас нашли
Natijalar

1 Mehmon hozir saytda
ULARDAN:
Mehmon:1

Амударё тумани ҳокимининг қарори: автомототранспорт воситалари, велосипед ва скутерларнинг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилади

  • 14-04-2020, 07:54
  • |
  • Просмотров:58
Амударё туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг  олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Амударё тумани ҳокимининг қарори

Амударё туманида аҳолининг санитария-эпидемиологик тинчлигини ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда тегишли давлат ва жамият бошқарув органлари ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли, 2020 йил  3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 25 мартдаги “Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 91-сонли қарорлари, Ўзбекистон Pеспубликаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-25-моддаларига асосан ҚАPОP ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг соғлигини сақлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт воситалари, шунингдек велосипед, скутер ва мототранспорт воситаларининг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилсин.

2. Ҳаракатланишга рухсат этилган айрим автотранспорт воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин, бунда тегишли ташкилотларнинг уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишга жалб қилинадиган хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг сонини минимал миқдорларга қадар камайтирилишини таъминлансин.

3. Туман Ички ишлар бўлими (У.Худайбергенов), Туман давлат солиқ инспекцияси (О.Аширбаев), Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси Амударё туман филиали (Д.Бобожанов) ва Амударё туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази (Т.Бабаниёзов)ларга:

туман ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспорт воситалари ҳамда велосипед, скутер мототранспортларини ҳаракатланишини назорат қилиб бориш топширилсин;

карантин даврида карантин қоидаларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспорт воситалари жарима майдонига қўйилишини таъминласин;

чегарадош туманлар билан кириш-чиқиш йўлларига ҳамда туман марказига назорат кириш чиқиш постларида кучайтирилган тартибда назорат ўрнатилишини таъминласин;

тиббий ниқобсиз автотранспорт бошқараётган ҳайдовчилар ва пиёдаларга карантин талабларини бузганлиги учун чоралар кўрилсин;

туманга кириб келиш ва чиқишда автотранспорт воситаларини дезинфекциялаш чоралари кўрилсин.

Юқоридаги талабларни бажаришда Амударё тумани маркази алоҳида назоратга олиниб, зарурат бўлмаган тақдирда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатланиши тўхтатилсин.

4. Тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ўзларига бекитилган ҳудудларда ушбу қарор талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан туман аҳолисига масофадан туриб тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш топширилсин.

5. Туман ҳудудида коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш бўйича тузилган мувофиқлаштирувчи штаб (М.Темирбаев)га туман ҳудудида карантин ҳолатларидан келиб чиқиб қўшимча чора-тадбирлар белгилаб бориш топширилсин.

 6. Амударё телевиденияси, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси (Ғ.Ешниязов)  туман ҳокимлиги матбуот котиби (Ч.Арсланова)га ушбу қарор мазмун ва моҳиятини фуқароларга етказиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор туман “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ҳамда назорат қилиш туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман Ички ишлар бўлими (У.Худайбергенов), Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси Амударё туман филиали (Д.Бобожанов) ва Амударё туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази (Т.Бабаниёзов) зиммаларига юклатилсин.

Амударё тумани ҳокимининг 2020 йил “_13_” апрелдаги №_93_-сонли қарорига илова

Зарурат туфайли М1 (фақат бир йўловчи билан) туридаги автомототранспорт воситаларида ҳаракатланиши мумкин бўлган юридик ва жисмоний шахслар руйхати

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Pаислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона пости, Қўриқлаш бўлими, Ички ишлар бўлими, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг шахсий автотранспортлари.

Корхона ва ташкилотларнинг аҳолига хизмат кўрсатувчи автотранспортлари.

Тижорат банклари хизмат автотранспортлари. (АТ Халқ банкида хизмат кўрсатувчи пенсия тарқатувчи автотранспортлари)

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг (газ, электрэнергияси, сув, тоза ҳудуд ва ободонлаштириш) хизмат автотранспорт воситалари.

Pеспублика инкассация хизмати ДУК хизмат автотранспортлари.

Чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот ҳудудий темир йўл узели ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.

Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус хизмат автотранспортлари. (Дафн маросимларида хизмат кўрсатиш мақсадида)

Алоқа хизматларини кўрсатиш ташкилотлари “Ўзбекистонпочтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АКга тегишли хизмат автотранспортлари.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар хизматавтотранспортлари.

Йўл-патруль хизмати автомобиллари кузатувида ҳаракатланаётган автотранспортлар.

Мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (фақат бир йўловчи билан) туридаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

Тумандаги ғалла тарбияси, пахта экишига боғлиқ фермер хўжаликлари раисларининг шахсий ва фермер хўжалиги балансидаги техникалари туман марказидан ташқарида ҳаракат этилиши белгиланган автотранспорт воситалари.

Амударё туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси Амударё туман филиали ва Амударё туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази фаолият юритувчи ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари, (ҳозирги кунда меҳнат муносабатларини амалга ошираётгани ҳақидаги маълумотнома бўлиши керак)

Туман марказидан олис ҳудудларида жойлашган аҳолининг яшаш манзилларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи якка тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари. (Тадбиркорлик гувоҳномаси бўлиши керак)

Манба: Amunews.uz 
0Комментариев

Добавить комментарий

Имя:*
E-Mail:*
Комментарий:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив