Навигация
Telegram kanalimiz

Опросы
Savol-Javoblar

Оцените работу движка

Реклама
Reklama

У нас нашли
Natijalar

2 Mehmon hozir saytda
ULARDAN:
Mehmon:2

Манғит деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

  • 15-04-2020, 09:15
  • |
  • Просмотров:123
Карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин тартиб-қоидалари янада кучайтирилгани ва туман маркази алоҳида назоратга олиниб, зарурат бўлмаган тақдирда автотранспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатланишига чек қўйилгани сабабли Манғит деҳқон бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Шуни маълум қиламизки,

Олмазор, Гулзор, Беруний номли маҳаллалар аҳолиси учун “Амударё тумангаз” филиали ён томонидаги болалар майдончасида;

Бўстон, Навоий ва Ойбек номли маҳаллалар, Амир Темур номли овул аҳолиси учун 1-сонли умумтаълим мактаби спорт майдончасида;

Чордара, Бой овул, Дурунки, Боғ маҳаллалари  аҳолиси учун 36-сонли умумтаълим мактаби спорт майдончасида;

Дўстлик, Янгиобод, Фаровон маҳаллалари ва Тош ёп овули аҳолиси учун “Сафарбой ота” тўйхонаси орқа тарафидаги спорт майдончасида  вақтинчалик бозорлар фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳудудларда вақтинчалик ташкил этилган бозорлар 15 апрель кунидан ўз фаолиятини бошлади.

Коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб.

Манба:  AmuNews.Uz 
0Комментариев

Добавить комментарий

Имя:*
E-Mail:*
Комментарий:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив